Акциядорларнинг 2022 йилги 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши

«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Кенгаши 2022 йил 24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 3-уй манзили бўйича жойлашган «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ 4-қават мажлислар залида Акциядорларнинг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади. 

 

Акциядорларнинг 2022 йилги 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши

 

КУН  ТАРТИБИ:

 

1. Банк Бошқаруви раисини тасдиқлаш;

2. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш;

3. Банк Тафтиш Комиссияси аъзоларини сайлаш;

4. Банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

 

2022 йил 28 январь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган  акциядорларга «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ёзма равишда электрон почта орқали хабар юборилади.  

2022 йил 18 февраль ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган  акциядорлар «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. 

«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилишида рўйхатдан ўтиш учун акциядорларнинг вакиллари қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари лозим.       

 

 

Акциядорларнинг рўйхатга олишни бошлаш вақти: 10:30