+998(78) 120-80-00
Bizning forum Fuqarolar murojaati Internet banking
Русский English Ўзбекча

«КДБ Банк Узбекистан» АЖ Кенгаши 2016 молиявий йил учун Акциядорларнинг навбатдан ташқари 1-умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади.

«КДБ Банк Узбекистан» АЖ Кенгаши 2016 йил 11 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Ойбек кўчаси, 32-уй манзили бўйича жойлашган «КДБ Банк Узбекистан» АЖ мажлислар залида 2016 молиявий йил учун Акциядорларнинг навбатдан ташқари 1-умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари 1-умумий йиғилиши

КУН  ТАРТИБИ:

  1. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.
  2. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

2016 йил 5 февраль ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган  акциядорлар «КДБ Банк Узбекистан» АЖ Акциядорларнинг навбатдан ташқари 1-умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

«КДБ Банк Узбекистан» АЖ Акциядорларнинг навбатдан ташқари 1-умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар 2016 йил 29 январь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган  акциядорларнинг электрон почталарига хабарнома жўнатиш, корпоратив веб-сайти ва газетада эълон чоп этиш орқали амалга оширилади. 

«КДБ Банк Узбекистан» АЖ Акциядорларнинг навбатдан ташқари 1-умумий йиғилишида рўйхатдан ўтиш учун акциядорларнинг вакиллари қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари лозим.      

Акциядорларни рўйхатга олишни бошлаш вақти: 10:30 

 

×
  • Rang sxemasi
  • KontrastliA
  • Oddiy holatA
×
  • Shrift o`lchami
  • Katta o`lchamA
  • O`rta o`lchamA