+998(71) 120-80-00
Bizning forum Fuqarolar murojaati Internet banking
Русский English Ўзбекча

Эълон! «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Кенгаши Акциядорларнинг 2-навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади

«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Кенгаши 2018 йил 28 июнь куни соат 14:00 да Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 3-уй манзили бўйича жойлашган «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ биносининг 4-қаватдаги мажлислар залида Акциядорларнинг 2-навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади.



Акциядорларнинг 2-навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун  тартиби:

  1. Устав капиталига АҚШ долларида киритилган бадалларни миллий валюта – сўмга конверсия қилиш масаласини кўриб чиқиш;
  2. Акциядорларга ўтган йиллар тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан дивиденд тўлаш масаласини кўриб чиқиш.

2018 йил 22 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган  акциядорлар «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг 2-навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг 2-навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар 2018 йил 15 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган  акциядорларнинг электрон почталарига хабарнома жўнатиш, корпоратив веб-сайти ва газетада эълон чоп этиш орқали амалга оширилади. 

«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг 2-навбатдан ташқари умумий йиғилишида рўйхатдан ўтиш учун акциядорларнинг вакиллари қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари лозим.      

Акциядорларни рўйхатга олишни бошлаш вақти: 13:30 

 

 

 

 

 

×
  • Rang sxemasi
  • KontrastliA
  • Oddiy holatA
×
  • Shrift o`lchami
  • Katta o`lchamA
  • O`rta o`lchamA