+998(78) 120-80-00
Bizning forum Fuqarolar murojaati Internet banking
Русский English Ўзбекча

Эълон! «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Кенгаши Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади

«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Кенгаши 2018 йил 28 июнь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 3-уй манзили бўйича жойлашган «КДБ Банк Узбекистан» АЖ биносининг 4-қаватдаги мажлислар залида Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади.


Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши кун  тартиби:

  1. Саноқ комиссияси аъзоларини тасдиқлаш;
  2. Банкнинг йиллик бюджети, 2018 МЙ учун бизнес режаси ва Стратегик ривожлантириш режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
  3. “КДБ Банк Ўзбекистон” АЖнинг 2015 ва 2016 йиллардаги тақсимланмаган фойдаси ҳисобига банк акциялари бўйича дивиденд эълон қилиш;
  4. 2017 МЙда олинган соф фойданинг тақсимланишини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
  5. “КДБ Банк Ўзбекистон” АЖнинг эълон қилинган акцияларининг энг кўп миқдорини белгилаш тўғрисида;
  6. “КДБ Банк Ўзбекистон” АЖ Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш;
  7. Банк Кенгашининг 2017 МЙ учун  Корпоратив бошқаруви тўғрисидаги йиллик ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
  8. Банкнинг 2017 МЙ учун аудит текширувидан ўтказилган молиявий ҳисоботларини маъқуллаш;
  9. КДБ Банк Ўзбекистон ва KDB Asia Ltd. (Гонг Конг), КДБ Банк Ўзбекистон ва KDB London Branch (Лондон) ҳамда КДБ Банк Ўзбекистон ва KDB Bank Бош офис (Сеул) ўртасидаги битимларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
  10. Тугатилган корхоналарнинг муддати ўтган қарздорликларини ҳисобдан чиқариш;
  11. Банкинг 2017 МЙ учун молиявий фаолияти якунлари бўйича Тафтиш комиссияси тузган ҳисоботни тасдиқлаш;

2018 йил 22 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган  акциядорлар «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар 2018 йил 30 май ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган  акциядорларнинг электрон почталарига хабарнома жўнатиш, корпоратив веб-сайти ва газетада эълон чоп этиш орқали амалга оширилади. 

«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида рўйхатдан ўтиш учун акциядорларнинг вакиллари қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари лозим.      

Акциядорларни рўйхатга олишни бошлаш вақти: 10:30 

×
  • Rang sxemasi
  • KontrastliA
  • Oddiy holatA
×
  • Shrift o`lchami
  • Katta o`lchamA
  • O`rta o`lchamA