+998(71) 120-80-00
Bizning forum Fuqarolar murojaati Internet banking
Русский English Ўзбекча

Эълон! Акциядорларнинг 2018 йилги 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши

«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Кенгаши 2018 йил 28 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 3-уй манзили бўйича жойлашган «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ 4-қават мажлислар залида Акциядорларнинг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади.

 

Акциядорларнинг 2018 йилги 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши

 

КУН  ТАРТИБИ:

  1. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш;
  2. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
  3. Бошқарув Раисини тасдиқлаш.

 

2018 йил 22 февраль ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган  акциядорлар «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

2018 йил 31 январь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган  акциядорларга «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ёзма равишда электрон почта орқали хабар юборилади. 

«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ Акциядорларнинг 1-навбатдан ташқари умумий йиғилишида рўйхатдан ўтиш учун акциядорларнинг вакиллари қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари лозим.      

 

Акциядорларнинг рўйхатга олишни бошлаш вақти: 10:30  

×
  • Rang sxemasi
  • KontrastliA
  • Oddiy holatA
×
  • Shrift o`lchami
  • Katta o`lchamA
  • O`rta o`lchamA